2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЕРЛАР ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИМИ?

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерни давлатдан бепул ижарага олиб, ундан фойдаланмаганларнинг ерларини олиб қўйиш масаласини кўтарди. У бу ҳақда Қозоғистон халқига мурожаатномасида айтди.

Токаев аксарият ижарачилар ерларни шунчаки олиб, ишлатмаётганликларини таъкидлади. У бундайларни «бахиллар» деб атади. Президентнинг фикрича, фойдаланилмаётган ерларни олиб қўйиш вақти келди. У парламент ва ҳукуматга ана шундай участкаларни олиб қўйиш механизмини ишлаб чиқишга топшириқ берди.

Информеры