2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЧЕГАРАДА ЯНА МОЖАРО

2019 йил 2 сентябрда Қирғизистон – Тожикистон давлат чегарасида навбатдаги можаро юз берди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизматининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди, деб ёзмоқда Knews.

Боткен вилояти, Боткен туманининг Оқсой қишлоғидан унча узоқ бўлмаган жойда Қирғизистон фуқаролари Оқсой дарёсининг бир қирғоғида бўлиб туриб, дарёдан шағални машиналарга ташишган. Шу вақт дарёнинг бошқа қирғоғига (Тожикистон Республикаси ҳудуди) тожик чегарачилари наряди етиб келган, улар ҳавога қарата уч маротаба огоҳлантирувчи ўқ узишган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

Информеры