2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАРБИЙЛАР ДАРС ЎТДИ

4 сентябрдан, ҳали  байрам руҳи қалбларимизни тарк этмай туриб яна бир ёруғ воқеа – янги ўқув йили бошланди. Бу йил биринчи қўнғироқ тантаналари бошқачароқ, янгича, янада ёрқинроқ ва ёдда қоларли кечди. Мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ тантаналари Ватан ҳимоячилари иштирокида ўтди.

Шу куни пойтахтдаги 221-умумтаълим мактабида янг­р­аган ҳарбий оркестр садолари қалбларда сурур ва қувончни зиёда қилди. Қуролли Кучлар академияси курсантлари биринчи қўнғироқ тантаналарининг асосий қаҳрамонларига айланди. Курсантнинг забардаст елкасига суянган жажжи ўқувчи чалган биринчи қўнғироқ садолари юракларда акс-садо берди.

Ватан ҳимоячиларининг энг олдинги сафларида хизмат қилаётган фидойи сержант ва офицерлари ўқувчиларга Мустақиллик дарсини ўтдилар.

Подполковник Сардорбек АБДУСАМАТОВ

Информеры