2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ИСТИҚЛОЛ ТАРОВАТИ ФОТОМУХБИРЛАР НИГОҲИДА

Қуролли Кучлар давлат музейида мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ҳамда Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз!» номли фотокўргазма ва кўрик танловнинг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда фахрийлар, танлов иштирокчилари ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди. Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда эркин ижодкорларнинг Ватан ҳимоячиларининг машаққатли касбларини намоён этувчи ҳамда обод шаҳарларимиз, тинч-фаровон юртдошларимизнинг турмуш тарзини акс эттирувчи экспозициялар томошабинлар эътибор марказида бўлди. 

Фотокўргазмага 15 дан ортиқ иштирокчи 70 дан зиёд ижодий ишлари билан қатнашди. Ҳаваскорлик йўналишида 1-ўринни лейтенант Бекзод Нормуродов, 2-ўринни майор Норифхўжа Ғайбуллаев, 3-ўринни Қуролли Кучлар хизматчиси Саодат Мусабекова эгаллади. 

Танловнинг профессионал йўналишида 1-ўринни Елена Володина, 2-ўринни Гаяне Аванесян, 3-ўринни Қуролли Кучлар хизматчиси Гулнора Мамедова эгаллади.

Танлов ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

Айжамал ЖОЛДАСБАЕВА

 

Информеры