2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

CПОРТ КЛУБИДА БАЙРАМ ТАНТАНАСИ

Мудофаа вазирлиги спорт клубида истиқлолимизнинг 28 йиллик шодиёнасига бағишланган байрам дастури ва спорт мусобақалари ташкил этилди.

Унда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари, пойтахтимиз аҳли ва юртимиз меҳмонлари иштирок этди. Таниқли хонандалар, турли ансамбль ва тўгарак аъзолари ўз чиқишлари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. Ҳарбий хизматчилар томонидан ташкил этилган кўргазмали чиқишлар, ўз маҳоратини кўрсатган кинологлар томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Спортнинг футбол, шахмат, шашка, веломарафон каби турларида Тошкент гарнизонидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари ўзаро куч синашди. Мудофаа вазирлиги бош бошқармалари ўртасида бўлиб ўтган палов чемпионати ҳам кўпчиликда бирдек қизиқиш уйғотди. Шу куни спорт клубига кўчма аттракционлар олиб келинди. Кенг стадион болажонлар кулгусига тўлди. Мусобақада  муносиб иштирок этган ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

И. НУРАЛИЕВ

 

Информеры