2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МУҲИМ ҲУЖЖАТЛАР ИМЗОЛАНДИ

Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги ҳарбий делегация хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича Жанубий Кореяда ўтказилган «Сеул мулоқоти – 2019» форумида иштирок этди.

Форум давомида генерал-майор Азизбек Икрамов Жанубий Корея Миллий мудофаа вазири ўринбосари Пак Чже Мин билан учрашди. Томонлар минтақадаги хавфсизлик, шу билан бирга, келгусида ҳарбий соҳадаги ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилишди.

Шунингдек, делегациямиз Марказий Осиё ва Жанубий Корея мамлакатлари ўртасидаги ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда хавфсизлик масалаларига бағишланган «Корея Республикаси – Марказий Осиё» II форумида ҳам иштирок этди.

Жанубий Корея Миллий мудофаа университети раҳбарияти билан учрашувда томонлар ҳарбий таълим борасидаги ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилдилар. Учрашув якунига кўра, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ҳамда Корея Республикаси Миллий мудофаа университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегацияси Корея ҳарбий академиясида ҳам бўлиб, икки мамлакат ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик қилишга оид ҳужжатларни имзолади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

 

Информеры