2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

АҚШ ҲАРБИЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТАШРИФИ

Подполковник Бред Хоул бошчилигидаги Америка Қўшма Штатлари ҳарбий авиация делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигида бўлди.

Учрашув давомида АҚШ вертолёт ва транспорт авиацияси мутахассислари билан тоғли ҳамда саҳро ҳудудларида, турли иқлим шароитларида, шунингдек, тунги вақтларда тунги кўриш мосламаларидан фойдаланиб парвоз қилиш бўйича тўпланган тажрибалар ўзаро муҳокама қилинди.

Ташриф давомида АҚШ делегацияси вакиллари Чирчиқ гарнизонида ўтказилган машғулотларда ҳам иштирок этди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

 

Информеры