2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ПОЛКОВНИК ЭНДРЮ ДИКЕНСДАН МАШҒУЛОТ

Буюк Британия Қуролли Кучлари мутахассиси полковник Эндрю Дикенс Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида тингловчилар таркиби билан машғулот ўтди. Маърузада «Мудофаани такомиллаштириш дастури» ва «Глобал стратегик тенденциялар» мавзулари бўйича маълумотлар берилди.

Глобал стратегик тенденциялар бугунги кунда барча давлатлар учун аҳамиятли жиҳатлардан биридир. Ҳарбий соҳада яратилаётган ва синовга қўйилган техника, қуролларнинг атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига салбий таъсир этмаслиги асосий масалалардан бири сифатида муҳокама этилди.

– Икки давлат ўртасида тажриба алмашилди. Бу эса келажакдаги истиқболли режаларни амалга оширишга асос бўлади, – дейди полковник Эндрю Дикенс.

Машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академия­сининг тингловчиларида катта таассурот қолдирди. Бу каби халқаро ҳамкорлик тадбирлари чет эл армиялари тажрибасини ўрганиш борасидаги билимларни бойитиш ва янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ш. НИШОНОВА

 

Информеры