2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ВАКИЛЛАРИ АҚШДА

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги ҳарбий делегация ҳарбий таълим соҳасидаги икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш, ҳарбий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида АҚШда бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотига кўра, генерал-майор Азизбек Икрамов АҚШ Миллий мудофаа университети президенти, вице-адмирал Фриц Ругге билан учрашди. Томонлар АҚШ Миллий мудофаа университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўналишлари бўйича фикр алмашдилар.

Ўзбекистон делегацияси университет инфратузилмаси, ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизими, профессионал ҳарбий таълимнинг муайян курслари учун мўлжалланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш принциплари билан танишди.

Мамлакатимиз делегацияси вакиллари Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё Стратегик тадқиқотлар маркази (NESA) директори, истеъфодаги генерал-лейтенант Томас Вульф, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли, шунингдек, АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Амер Латиф билан учрашиб, ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш йўналишларини муҳокама қилдилар.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

 

Информеры