2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲИНДИСТОН ВА ЎЗБЕКИСТОН: МАХСУС ОПЕРАЦИЯ КУЧЛАРИ ҲАМКОРЛИГИ

Икки давлат махсус операция кучлари мутахассислари иштирокида Марказий ҳарбий округнинг «Фориш» тоғ полигонида ўтказилган тренингда дастлаб дунё ва минтақада кечаётган ҳарбий можаролар, турли террористик гуруҳларнинг хатти-ҳаракатлари таҳлили, уларга қарши кўрилаётган чоралар, жанг олиб боришнинг замонавий усул ва услублари хусусида ўзаро фикр алмашилди.

Майор Прадил Балҳара, сержантлар Кевал Кришан ҳамда Нонгтам Ражан Синх Ҳиндистон Қуролли Кучларининг тузилиши, қўшин турлари, жумладан терроризмга қарши олиб борилаётган дастурий ҳаракатлар ҳақида сўз юритди. Семинар тренинг иштирокчилари амалий машғулотларни олиб бориш бўйича ҳам тажриба алмашдилар. Хусусан, шаҳар ва тоғли ҳудудларда террористик гуруҳларни йўқ қилишда жанг олиб боришнинг ўзига хос кўринишларини намойиш этишди.

Машқларда кескин вазиятларда гуруҳ шахсий таркибининг тўғри қарор қабул қилиш, душманни яксон қилишнинг энг самарали усулларини қўллаш, операцияларни имкон қадар беталафот олиб боришнинг усуллари ўз аксини топди.

Таъкидлаш керакки, Ҳиндистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик кўлами кенгайиб бормоқда.

Азиз НОРҚУЛОВ

 

Информеры