2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

«ДОНГУЗ» ПОЛИГОНИДА ​ЎЗБЕКИСТОН БАЙРОҒИ ЎРНАТИЛДИ

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 16 – 21 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган «Марказ – 2019» стратегик қўмондонлик-штаб ўқувларида иштирок этади.

Ҳамюртларимиз ҳарбий стратегик машғулотларда қатнашиш учун Россия Федерациясининг Оренбург вилоятидаги «Донгуз» полигонида қад кўтарган вақтинчалик ҳарбий шаҳарчага етиб келиб, ўзлари учун ажратилган чодирларга жойлашди. Шаҳарчага давлатимиз байроғи ўрнатилди.

Россия, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ҳарбий контингенти иштирок этаётган стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари Марказий Осиё ҳудудида халқаро терроризмга қарши курашиш, реал жанг вазиятида топшириқларни ҳамкорликда бажаришда қўшинларнинг гуруҳ (куч)ларини самарали қўллаш тажрибасини ошириш кўзда тутилган. Шунингдек, мамлакатлар Қуролли Кучларининг миллий манфаатларини ҳимоя қилишга бўлган шайлиги синовдан ўтказилади.

Тимур НАРЗИЕВ, Исломжон ҚЎЧҚОРОВ

Россия Федерацияси, Оренбург вилояти

Информеры