2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ИНСПЕКТОРЛИК ТЕКШИРУВИ

Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи ўринбосари полковник Шавкат Мамажонов бошчилигидаги комиссия аъзолари Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий қисмларининг бирида инспекторлик текширувини ўтказмоқда.

Бўлинмаларнинг жанговар шайлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг ўқув-жанговар вазифаларни бажаришга тайёргарлигини назоратдан ўтказиш кўзда тутилган текширув давомида шахсий таркиб жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликлар, хусусан, тактик, муҳандислик, жисмоний, тиббий, сафда ҳаракатланиш каби машғулотларда кўникмаларини намойиш этмоқда.

«Мазкур текширувлар ҳарбий ҳаракатларни режалаштириш ва ўтказиш, бошқарув органлари ва бўлинмалар имкониятларини, жанговар шароитларда индивидуал ва гуруҳ таркибидаги ҳаракатларни оптималлаштиришга хизмат қилади», дейди масъул офицерлар.

Олим БЕРДИЕВ

 

Информеры