2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАМКОРЛИКДА ЯРАТИЛГАН МАШИНА

«Барис-6» русумли янги зирҳли жанговар машина (ғилдираклар формуласи 6 х 6) «Казахстан парамаунт инжиниринг» (КПИ) Қозоғистон ва Жанубий Африка Республикаси қўшма корхонаси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва биринчи марта Астана шаҳрида бўлиб ўтган KADEX – 2018 қурол-яроғ ва ҳарбий техника кўргазмасида намойиш этилган.

Мазкур жанговар восита Жанубий Африка республикасининг «Парамаунт груп» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Мбомбе-6» русумли зирҳли жанговар машинанинг модификацияланган варианти ҳисобланади ва 2А42 типидаги 30 мм.ли тўп билан жиҳозланган. «Барис-6» паст ҳароратли шароитларда жанговар ҳаракатлар олиб бориш учун махсус ишлаб чиқилган.

Шунингдек, мазкур кўргазмада КПИ корхонаси Туркиянинг «Аселсан» компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва «Сарбаз» деб номланган янги масофадан бошқарилувчи қурол модулини мутахассислари эътиборига ҳавола этди. Модуль 30 мм.ли тўп ва у билан жуфтлаштирилган 7,62 мм.ли пулемёт билан жиҳозланган. Бундай модуль ҳозирда АУ-220 типидаги жанговар модулга ўрнатилган 57 мм.ли автоматик тўп билан жиҳозланган «Барис-8» русумли пиёдалар жанговар машинасига (ғилдираклар формуласи 6 х 6) ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

 

 

Информеры