2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЗАМОНАВИЙ ҚУРОЛЛАРГА ЭГА

Ҳиндистон ҳарбий денгиз кучларининг «Сарю» номли патруль кемаси қурилиши 2006 йилнинг 15 декабрида «Гоа шипъярд» компаниясининг Гоа шаҳридаги кемасозлик корхонасида бошланган, 2012 йилнинг 30 мартида илк маротаба сувга туширилган ва 2013 йилнинг 21 январида мамлакат ҳарбий денгиз флоти таркибига киритилган. Бу кема Ҳиндистоннинг денгиздаги махсус иқтисодий зонасини муҳофаза қилиш ва бир қатор бошқа вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.

Кеманинг узунлиги 105,3 метр, эни 12,9 метр, сувга ботиб туриш даражаси 3,6 метр, тўлиқ сув сиғими 2 230 тонна. Экипаж 118 киши, шу жумладан, 16 нафар офицердан иборат. «Сарю»нинг бош энергетика қурилмаси таркибига умумий қуввати 16,2 МВт бўлган иккита дизель двигатели ва олд томондаги руль қурилмаси киради. Кеманинг максимал юриш тезлиги 24 узел, сузиш узоқлиги 12 узел тезликда 6 500 миляни, автоном тарзда сузиб юриш вақти эса икки ойни ташкил этади. Кемага ўрнатилган қуроллар таркибига 76 мм.ли «Супер Рапид» номли автоматик қурилма, иккита 30 мм.ли АК-630 русумли олти стволли зенит-артиллерия мажмуи,  6 та тўсиқлар қўйиш қурилмаси киради. Радиоэлектрон қуроллари таркиби эса Sanket Mk3 ва ELK 7036 русумли радиоэлектрон разведка тизимларидан иборат. Кемада «Дхрув» русумли вертолёт учун мўлжалланган учиш-қўниш майдончаси ва ангар жиҳозланган.

 

Информеры