2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

РЕГБИ СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА «ЙЎЛ ФХАРИТАСИ» ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш, оммавий спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантириш бўйича олиб борилган ишлар натижадорлиги ва бу борада амалга ошириладиган долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтган эди.

Ушбу йиғилишда қатор вазирлик ва идоралар қатори Мудофаа вазирлигига ҳам бир нечта топшириқлар берилди.

Видеоселекторда давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқларни бажариш мақсадида Регби федерацияси вице-президенти этиб сайланган мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов регби спортини ривожлантириш, ҳам эркаклар, ҳам аёллар терма жамоалари учун Париж Олимпиадасига йўлланма олиш масалаларига бағишланган йиғилишда иштирок этиб, масъул ва мутахассислар билан муҳокама олиб борди.

Унда мавжуд имкониятлар ва бажарилиши лозим бўлган муҳим чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Спорт майдонларининг умумий аҳволи ва моддий техник база ўрганилди. Муҳокама якунида «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ этиш бўйича келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, генерал-майор Азизбек Икрамов бир вақтнинг ўзида мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари ҳамдир.

И. НУРАЛИЕВ

 

Информеры