2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТИНЧЛИККА, ҲАЛОВАТГА ТАҲДИД

Қуролли Кучларимизнинг 21 йиллигига ФАРОВОН ҲАЁТ ВА ОРЗУ-МАҚСАДЛАР ҲИМОЯСИДА ТИНЧЛИККА, ҲАЛОВАТГА ТАҲДИД

Мураккаб ва таҳликали вазият ҳали аригани йўқ. Мақсадлар, манфаатлар, ғаразлар ва уруш оловини ёқишга қаратилган турли гина, адоватлар давом этмоқда. Демак, тинчликка, ҳаловатга таҳдид ҳали сақланиб турибди. 

Қон тўкилиш, турли можаро, қарама-қаршилик қаерда бўлмасин, биздан узоқ ёки яқинда содир этилмасин, барибир кўнгилни ғаш қилади. Соғлом фикрлайдиган инсон бундан ташвишланади. 

Тинчлик ва осойишталикни армия ёки тегишли соҳа вакиллари таъминлаши керак, деган фикр нотўғри. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, тинчлик учун курашиш керак, тинчлик учун барчамиз масъулмиз. 

Халқимиз тинчлик ва осойишталик йўқ жойда барака бўлмайди, дейди. Бу ҳаётий ҳикмат. Тўй-ҳашам, маърака-маросимларда тинчлик-осойишталик, омонлик бўлсин, баракамизни берсин, осмонимиз мусаффо бўлсин, деб бежизга халқимиз дуо қилмайди. Негаки, миллатнинг маънавий юксалиши тинчлик, барқарорликнинг муҳим шартларидан, тараққиётнинг муҳим кафолатларидандир.

«Ўзбекистон ХХ1 аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» китобида Президентимиз дунёнинг ҳали ҳам мўрт бўлиб, чайқалиб турганини таъкидлаб, бунга сабаб бўлаётган айрим омилларни санаб ўтганлар. Улар сирасига бир қанча мамлакатларда кескин сиёсий кураш кечаётган бир вақтда демократия асосларининг қийинчилик билан қарор топиш жараёнлари таҳлил қилиниши, миллий ўзликни англашнинг фаоллашуви ҳамда миллатлар ва айрим элатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилашга интилиши, этник ва миллатлараро зиддиятларнинг сақланиб қолаётганлиги, қотиб қолган мафкуравий ақидаларнинг қадрсизланиши, сиёсий ва диний экстремизмнинг турли шакллари кучайиб бораётганлиги, жаҳоннинг катта қисмида иқтисоди заиф, аҳолиси қашшоқ яшаётган мамлакатлар сақланиб қолаётганлиги, мамлакатлар, халқ¬лар ўртасида, бир мамлакат ичида эса айрим ижтимоий гуруҳлар орасида иқтисодий ва ижтимоий табақаланиш кучайиб бораётганлиги келтириб ўтилган. Юқорида таъкидланган гина, адоватлар, можароларнинг илдизи аслида мана шу омилларда. 

Тинчлик учун курашмоқ керак, дедик. Давлатимизнинг тинчликпарвар сиёсати Асосий Қонунимиз – Конс¬титуциянинг 125-моддасида шундай акс этган: «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекис¬тон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади». Яъни давлатимиз тинчлигимизни, осойишталигимизни сақлаш, демакки, фаровон ҳаёт йўлида орзу-мақсадларимизни амалга ошириш учун армия тузишини қонунан мустаҳкамлаб қўйган.

+а, мустақил давлатимиз Президентимиз раҳнамолигида ана шундай тўғри йўлни танлади. Яъни илк қадамларимизданоқ олиб бораётган мустақил сиёсатимизга қарши билдирилган огоҳлантиришлар, пўписаларга, ҳаттоки амалда намойиш этилган тазйиқларга, бир сўз билан айтганда, танлаган тараққиёт йўлимиздан қайтаришга қаратилган жиддий ҳаракатларга жавобимиз – миллий армиямизга асос солингани бўлди.

Бироқ тан олиб айтиш керак, бизга шўро мафкураси асорати бўлган номаъқул тартиб-интизом, инсон зотига ҳурматсизлик, шафқатсизлик каби иллатлар мерос бўлиб қолганди. Шунинг учун, энг аввало, бундай асоратларни таг-томири билан йўқ қилиш, миллий армиямизни мутлақо янгича, замонавий негизда, энг аввало, юксак маънавий асосда ташкил этиш масаласи олдимизда кўндаланг турганди. 

Хуллас, бу ҳаётий зарурат ҳисобга олиниб, давлатимиз раҳбари етакчилигида ҳарбий қурилиш соҳасида мутлақ принципал ўзгаришлар, мақсад ва вазифалар амалга оширила бошланди. Қуролли Кучларимизда соғлом муҳитни шакллантириш, юксак тартиб-интизомни таъминлаш, ўзаро ҳурмат туйғуларини қарор топтириш йўлида кўплаб эзгу ва хайрли ишлар қилинди. Бунинг қай даражада тўғри ва оқилона йўл эканини ҳаётнинг ўзи бугун кўрсатиб турибди.   

 

НУФУЗЛИ ВА ШАРАФЛИ

Мана бу тарихий воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Ўзбекистон Республикасининг иккинчи чақириқ Олий Мажлис тўққизинчи сессияси. Президентимиз Ислом Каримов «Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» мавзусида маъруза қилди. Унда давлатимиз раҳбари профессионал асосдаги армияни шакллантириш борасида вазифаларни белгилаб берар эканлар, «…Қандай қилсак мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёш авлоднинг энг муносиб вакиллари армияга танлаб олинадиган бўлади, қандай қилсак, армияда хизмат қилиш том маънодаги нуфузли ишга айланади?», деди. +атто, бу саволнинг ечимини ҳам кўрсатиб бергандилар. 

Яқинда нуфузли бир газетада ишлайдиган ҳамкасбим телефон қилиб қолди. «Ака, укам коллежни тугатди. Ёши 19 га яқинлашяпти. Армияга нега чақирмаяпти, дея хавотирда. «Эрта-индин ўзим мудофаа ишлари бўлимига бораман», дейди. Шунга сиз нима маслаҳат берасиз?». Мавжуд қонун ва тартибни унга яхшилаб тушунтирдим. Бугун чақирилувчининг нафақат ўзи, ҳатто қариндошлари, ота-онаси қизиқиш билдириб, мудофаа ишлари бўлимларига келишмоқда. Шўролар давридагидек армиядан қолишга баҳона ва сабаб изланмаяпти, бугун. Аксинча аскар бўлиш, Ватан посбони бўлиш бугун жамиятимизда энг шарафли ишлардан бирига айланди.  

Чақирув ёшидаги, муддатли ҳарбий хизматга боришга тайёрланаётган 3 нафар йигит билан яқинда суҳбатлашдим. Барига «Нега армияга бормоқчисан?», дея бир хил савол бердим. Улардан биринчиси «Эр йигит аскар бўлиши, ҳаёт мактабида тобланиши керак. Оиламизда барча эркаклар армияда хизмат қилишган», деди. Иккинчиси «офицер бўлмоқчиман, бунинг учун аввало аскар бўлиб, ҳарбий ҳаётни ўрганишим керак», деди. Учинчи ўғлоннинг жавоби эса қу-йидагича бўлди: «+аётдан ўз ўрнимни топиш учун».  Жавобларнинг мағзини чақиб ўтиришга ҳожат йўқ. Жавоблар замиридаги моҳият шундай: бугун Ўзбекис¬тон аскари бўлиш эр йигит учун фахр, ғурур. 

Фарғонада хизмат сафарида бўлганимда чақирув комиссиясининг катта шифокори «биласизми, ёшлар ҳатто муддатли ҳарбий хизматга бориш учун айрим хасталикларини ҳам яширишга уринишмоқда. Даволаниб, сўнгра борасан, десак ҳатто жанжал кўтармоқчи бўладиганлари ҳам бор», деди. Армияга яроқсизсан ёки ҳозирча соғлиғинг тўғри келмайди, деган хулоса бугун йигитларимизнинг орига, ғурурига тегмоқда. Эр йигит юрт ҳимоячиси деган тушунча жамиятимизда қайта ранг олаётгани, мазмун олаётгани ғоятда қувонарли. 

Бир ҳамқишлоғим узоқ муддат таҳсил олди. Қарабсизки, ёши ҳам 27 га яқинлашди. Чақирув қоғози келишини кутиб ўтирмасдан туман мудофаа ишлари бўлимига борибди. Масъул ходимлардан сафарбарлик чақируви резервидаги хизматнинг ойлик йиғинига жўнатишларини сўраб, акс ҳолда қонун бўйича ёши ўтиб қолишини айтган. Йиғинни ўтаб келди. Унинг қонунга ҳурмат, бурчга ҳурмати ғоят ибратли. 

Келтирилган мисоллардан ҳам англаса бўлади. Орадан ҳеч қанча муддат ўтмай Президентимиз ўша тарихий сессияда таъкидлаганидек армияда хизмат қилиш бугунги авлод учун шарафли ишга айланиб улгурди. 

 

КУРТАК ЁЗАЁТГАН ИШОНЧ

Албатта, бу борада давлатимиз раҳбарияти томонидан кўплаб ишлар қилинмоқда. Шу ўринда жорий йилдаги бир янгиликка тўхталсак. Маълумки, 2012 йил 31 майда Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори эълон қилинди. Қарорда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқаролар барча йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича бакалаврлар тайёрлашда республиканинг барча олий таълим муассасаларига киришда тўплаш мумкин бўлган максимал балларнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўлиши белгиланди. Яхши биламиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг оддий аскарлар ва сержантлар таркибида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида»ги  Қарори асосида муддатли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилаётганда ўғлонларга юксак натижалари учун илк бор тавсияномалар берила бошланди. Ўшанда ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга бўлган ёшларга республика олий ўқув юртларига ўқишга киришда тест синовларида тўпланадиган энг кўп баллнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча балл берила бошланганди. Орадан икки йилдан зиёдроқ вақт ўтиб, аниқроғи, Президентимизнинг 2005 йил 31 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий  хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга бўлган йигитларга республика олий ўқув юртларига ўқишга киришда тест синовларида тўпланадиган энг кўп баллнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча балл бериладиган бўлди. Кўриб турганингиздек, имтиёзлар тизими такомиллашяпти. Фарзандларнинг ҳаётда ўз ўринларини топиб олишлари учун Ўзбекистоннинг танлаган ўзига хос йўли ана шундай. 

Жасурбек Эгамбердиев Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетига жорий йилда тавсиянома ёрдамида ўқишга кирди.  

Йигит бу йўлни онгли равишда танлаган. Озод, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлидаги эзгу орзу-истакларимизни, тинчлигимизни ҳимоялашни касб қилиш унинг қалб амри. Бундайин ўғлонларнинг сафи ой сайин, йил сайин ортиб бормоқда. Қалбларидаги ғурур, ифтихор туйғулари билан улар юксалмоқда, янги марраларни забт этишга чоғланишмоқда. Юрагида эртанги кунига улкан ишонч куртак ёзаётган авлоддир, келажагимиз давомчилари. Шарафли иши билан тезкор замонга сайқал бераётган авлодга ҳавасингиз келади.

Алижон САФАРОВ.

Информеры