2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

САМАРҚАНДДА НАВБАТДАГИ БИТИРУВ

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида навбатдаги битирувга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Битирувчиларга навбатдаги ҳарбий унвон, сертификат ва кўкрак нишонлари топширилди.

Тадбирда Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи полковник Фарҳод Шерматов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов, «Нуроний» жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ота-оналар, фаол ёшлар ҳамда марказ шахсий таркиби иштирок этди.

2018 йилда ўз фаолиятини бошлаган марказда Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия кичик командирлар бўғинидаги шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар ва сержантлар таркиби ўқитилади, қайта тайёрланади ва малакаси оширилади. Мутахассислик бўйича тайёргарлик ва командирлар тайёрлаш курсларининг давомийлиги 3 ой бўлиб, таълим 6 босқичда, 20 дан ортиқ мутахассисликлар бўйича амалга оширилади.

Тадбир давомида актёрлар ижросида тарихий шахсларнинг чиқишлари, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали ва концерт дастури намойиш қилинди.

Тўлқин ЖУМАНАЗАРОВ

 

Информеры