2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЯПОНИЯ ҲИМОЯНИ КУЧАЙТИРМОҚДА

Саудия Арабистони нефть объектларига қилинган ҳужумдан сўнг Япония дронларнинг эҳтимолий ҳужумидан ҳимояни кучайтирмоқда. Бу ҳақда Япония жамоат телевидениеси маълум қилди.

Қайд этилишича, дронларга қарши технология ва қурилмаларни яратиш ҳамда ишлаб чиқариш бўйича харажатлар келгуси молия йили учун мўлжалланган бюджет лойиҳасига киритилган.

Маблағлар радиоэлектрон таъсир кўрсатувчи технологиялар ҳамда дронларни ҳавода тутиш қурилмалари ишлаб чиқаришга сарфланади.

 

Информеры