2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТЕЗКОР ВА ҲАРАКАТЧАН

«Вирус-4» деб номланган зирҳли жанговар разведка машинаси (ғилдираклар формуласи 4 х 4) «Польша мудофаа холдинги» ва  «Концепт» компаниялари мутахассисларининг ҳамкорликдаги ишланмаси ҳисобланади. Мазкур машина «Мицубиси» L200 русумли тижорат автомобили асосида ишлаб чиқилган.

Машина кузови очиқФ, каркаси хром-молибденли пўлатдан тайёрланган, туб қисми минага қарши ҳимоя бўйича  STANAG 4569 НАТО стандартининг биринчи даражаси талабларига жавоб беради. Экипаж уч киши – командир, ҳайдовчи ва ўқчи аскардан иборат. Ўриндиқлар беш нуқтали мустаҳкамлагичга эга бўлган хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган бўлиб, бу мина ёки қўлбола портловчи мосламалар портлаган ҳолатларда экипаж аъзолари ва десантнинг ҳимояланишини таъминлайди.

«Вирус-4»нинг асосий техник-тактик тавсифлари қуйидагича: узунлиги 4 м, эни ва баландлиги 2 м, ғилдирак ўқларининг оралиқ масофаси 2,6 м, максимал кўтарилиш бурчаги 40°, тушиш бурчаги 50°, двигатель ҳажми 2,4 литр, двигатель қуввати 180 от кучига тенг, максимал юриш тезлиги соатига 140 км, ёқилғи бўйича юриш захираси 800 км. Мамлакат Мудофаа вазирлиги бу типдаги машиналардан 118 тасини сотиб олиш бўйича умумий қиймати 25,3 миллион долларга тенг бўлган шартнома тузган.

 

 

 

 

Информеры