2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЗАМОНАВИЙ ҚУРОЛЛАРГА ЭГА

КТ112УД «Комбат» русумли енгил зарбдор вертолёт Украинанинг «Укроборонпром» давлат концерни таркибига кирувчи «Укринмаш» компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Мазкур жанговар техника лазер ёрдамида нишонга тўғриланувчи танкка қарши бошқарилувчи ракеталар, душманнинг учиш аппаратларини яксон қилишга мўлжалланган «Стрела-2» ёки «Игла» русумли бошқарилувчи ракеталар ҳамда 7,62 мм.ли ПКТ пулемёти билан жиҳозланиши мумкин. Шунингдек, бу вертолётга мўлжалга тўғрилаш учун мўлжалланган инфрақизил камера ва лазерли нишон кўрсатгичга эга бўлган махсус кузатув комплекси ўрнатилиши ҳам кўзда тутилган. Вертолётнинг борт радиоэлектрон ускуналари таркибига KCS 55A русумли йўналиш тизими, «БендиксКинг» (BendixKing) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган KY 96A русумли қабул қилиш-узатиш қурилмаси ва парвоз маълумотларини қайд қилиш тизими киради.

Уч ўринли машина ҳар бирининг қуввати 115 от кучига тенг бўлган «Ротакс 914» русумли 2 та двигатель билан жиҳозланади. Бу кучланиш қурилмалари вертолётга ўртача учиш тезлигини соатига 180 км ва максимал тезликни соатига 200 км.гача етказиш имконини беради. «Комбат»нинг максимал парвоз баландлиги 4000 метрни ташкил этади. Вертолётнинг юксиз оғирлиги 570 кг, максимал кўтарилиш оғирлиги 1000 кг, ёқилғи бакининг ҳажми 88 литрга тенг.

 

Информеры