2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МЕТРОПОЛИТЕНДА ОРКЕСТР САДОЛАРИ

Рақс, куй ва қўшиқларга ҳамоҳанг ҳарбий оркестр садолари... Бу манзара концерт залида эмас, айнан «Тошкент метрополитени»да бўлди. Аниқроғи, «Тошкент метрополитени» томонидан Европа Ҳаракатланиш ҳафтасининг расмий иштирокчиси сифатида илк бор пойтахтда бепул метро куни ўтказилди.

Мазкур форум доирасида Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда ҳарбий оркестр жамоаси йўловчиларга хуш кайфият улашиш мақсадида метро бекатларида концерт дастури намойиш этди.

Ўқувчи ёшлар, отахону онахонлар жонли оркестр наволарини жону дилдан тинглашди. Қарсаклар рақсларга уланди.

– Ҳар куни метродан фойдаланаман, – дейди Ўзбекистон жаҳон тиллари университети талабаси Умида Файзиева. – Бугун бу ерда ҳамма хурсанд, ўзгача ҳаяжонда. Бепул транспорт хизмати, қолаверса, ҳарбий оркестрнинг кўтаринки руҳдаги куйлари барчага хушнудлик улашди.

Наргиза АСАДОВА

Информеры