2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЭНГ ЯХШИ ҚЎШИҚЛАР ВАТАН ҲАҚИДА

Яхши қўшиқ инсон қалбининг нозик торларини чертиб, унга маънавий қувват бағишлайди. Агар у Ватан мадҳига, юрт шаънига бағишланган бўлса, аҳамияти янада юксалади.

Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларда  хизмат бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида «Аскар қўшиғи» танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Танлов ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг мусиқа, куй-қўшиқлар ва саънатнинг турли йўналишларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш, мардлик ва матонатини мадҳ этувчи, миллий армиямиз билан ғурурланиш ҳиссини уйғотувчи ватанпарварлик йўналишида янги қўшиқлар яратиш мақсадида ташкил этилган. Иштирокчиларни нуфузли ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Танлов натижаларига кўра, «Саф қўшиғи» йўналишида оддий аскар Дониёр Собиров, «Эстрада» йўналишида оддий аскар Сулаймон Давлетмуратов, «Лирик» йўналишда оддий аскар Муслимбек Отабоевлар фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди ҳамда якуний босқичга йўлланма берилди.

А. ЖАНИБЕКОВА

 

Информеры