2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МЕҲМОНЛАРНИНГ БАЙРАМ СОВҒАСИ

Россия Федерациясининг «Россотрудничество» компаниясининг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари, истеъфодаги генерал-лейтенант Виктор Шулика бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюрди.

Ташриф давомида делегация аъзолари академиянинг ўқув-моддий базаси ва инфратузилмаси билан яқиндан танишди. Меҳмонларга академия музейи, ундаги ноёб экспонатлар ҳақида маълумот берилди.

Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан «Россотрудничество» компаниясининг Ўзбекистондаги раҳбари Қуролли Кучлар академиясига рус тилини ўрганиш бўйича ўқув материаллари ва адабиётлар тақдим этди.

И. НУРАЛИЕВ

Информеры