2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҚИРҒИЗИСТОНДА АЛОҚА БОШЛИҚЛАРИ МАЖЛИСИ

Жорий йилнинг 24-26 сентябрь кунлари Қирғизистоннинг Чолпонота шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари Қуролли Кучлари алоқа бошлиқларининг мувофиқлаштирувчи қўмита мажлисида Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ҳамда Россия Қуролли Кучлари алоқа бошлиқлари иштирок этди.

Унда мувофиқлаштирувчи қўмита Қуролли Кучларнинг ҳамкорликдаги алоқа тизимини яратиш ва ривожлантириш, ҳамкорликдаги алоқа машғулотларини ташкил қилиш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, 2020 йилда Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказиладиган «Ишончли қабул» алоқа мутахассислари мусобақасини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилди. Мажлис якунида кўрилган масалалар бўйича тегишли хулосалар қилинди.

Ўз мухбиримиз

 

Информеры