2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАРБИЙ БАЗАГА ҲУЖУМ

«Аш-Шабоб» гуруҳи жангарилари Сомали жанубидаги АҚШ авиабазасига ҳужум қилди. Goobjoog News нашрининг ёзишича, Баледогле авиабазасига ҳужум уюштирилган.

«Манбаларнинг маълумот беришича, жангарилар базага юк машиналарида бостириб келишган, ҳужум ярим соатдан сўнг қайтарилган», дейилади хабарда. Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, ушбу воқеадан сўнг отишма бошланган. Қурбонлар ва ярадорлар ҳақида маълумот берилмади. Ҳужум учун жавобгарликни «Аш-Шабоб» гуруҳи ўз зиммасига олган.

Информеры