2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ГИГАНТ АЙСБЕРГ АЖРАЛДИ

Антарктидадан охирги 50 йил ичидаги энг катта айсберг ажралди. Унинг оғирлиги 315 млрд тоннани, майдони эса 1 636 квадрат километрни ташкил қилади.

Унинг майдони Шотландиянинг Скай оролига тенг. Муз қоя D28 номини олди. Айсберг Антарктиданинг Эмери деб аталувчи шарқий соҳилида ҳосил бўлган. Бу ердан тез-тез айсберглар ажраб туради. Олимлар энди бу муз қоянинг ҳаракатланишини синчковлик билан, жумладан, сунъий йўлдошлар ёрдамида кузатиб борадилар.

Информеры