2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЎҚУВЧИЛИК ҚАСАМЁДИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Пойтахтимизда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг «Темурбеклар мактаби»га янги қабул қилинган ўқувчиларнинг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари иштирок этиб, ўқувчиларни қасамёд қабул қилганлиги билан табриклади.

«Тадбир айнан буюк соҳибқирон Амир Темур бобомиз ҳайкали қаршисида ўтказилишидан кўзланган мақсад, ёшларни тарихимизни чуқур ўрганиши, улуғ боболаримизга муносиб авлод ва чинакам ватанпарвар бўлиб етишишидан иборатдир. Ана шу мақсадимизнинг дебочаси айнан шу ердан бошланса ажаб эмас», дейди Миллий гвардия бўлим бошлиғи Тўлқин Қодиров.

«Ўғлимни иродали, бир сўзли қилиб ўстиришга ҳаракат қилдим. Ишончим комилки, у ўз сўзининг устидан чиқади ва Ватанимизнинг асл ҳимоячиси бўлиб етишади», дейди Саодат Чориева.

Якунда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун Темурийлар тарихи давлат музейига экскурсия уюштирилди.

Катта лейтенант Жасур ШЕРМАТОВ,

Миллий гвардия Медиа маркази катта офицери

 

Информеры