2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА ЯНГИ УЙ-ЖОЙЛАР

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига 48 хонадондан иборат янги уй фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда мамлакатимизда Қуролли Кучларни ислоҳ қилишга, шу жумладан, ҳарбий хизматчиларнинг самарали хизмат қилишлари учун барча шароитни яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, шу жумладан, Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун замонавий уй-жойлар қурилаётганлиги, уларнинг ижтимоий ҳимояси ҳақида сўз борди.

Янги уйларда болалар учун ўйин майдончалари, ҳовли шийпони ва савдо дўкони барпо этилгани алоҳида эътиборга лойиқ.

– Ҳарбий хизматчиларга алоҳида эътибор учун Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирамиз. Бундай имкониятлар ҳар биримиздан белгиланган жанговар вазифаларни аъло даражада бажаришимизни талаб қилади, – дейди янги хонадон эгаларидан бири сержант Раҳим Умаров.

Тадбирга келган меҳмонлар ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Ўз мухбиримиз

 

Информеры