2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР АКАДЕМИЯСИДА

Мирзо Улуғбек туманидаги 208 ва 225-мактаб ўқувчилари Қуролли Кучлар академиясида бўлдилар. Эллик нафардан ортиқ болалар академияда курсантлар учун яратилган шароит ҳамда олий ҳарбий таълимнинг ўзига хос хусусиятлари билан яқиндан танишди.

Қуролли Кучлар академияси музейи ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Марказий Осиёда ягона бўлган мазкур музейнинг бой экспонатлари Ўзбекистон Қуролли Кучлари тарихи, Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорат ва мардлик ҳақида тўлиқ маълумот беради.

– Ҳарбийлар ҳаёти, курсантларнинг кунлик фаолияти билан яқиндан танишиб билдикки, она Ватанимиз ишончли қўлларда экан, – дейди 225-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Алибек Маткаримов. – Тўғриси, ҳарбийликка бўлган қизиқишим ортди. Энди келажак режаларимни ўзгартириш ҳақида ҳам ўйлаб қоляпман.

Ўқувчилар кун давомида Қуролли Кучлар академиясида бўлиб, кутубхона фондидаги китоблар, ўқув синфларидаги амалий машғулот ўтиладиган ҳарбий техникалар билан ҳам танишди.

И. НУРАЛИЕВ

 

Информеры