2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҚЎМОНДОНЛИК ШТАБ МАШИНАСИ

Британиянинг «Женерал дайнэмикс ЮК» ­компанияси мутахассислари томонидан ­яратилган «Атена» номли қўмондонлик-штаб машинаси «Арес» типидаги зирҳли транспортёр асосида ишлаб чиқилган ва тактик бўғиндаги бўлинмаларни бошқариш учун мўлжалланган.

Машинадан асосан батальон, бригада командири ва уларга қарашли штабларнинг ҳаракатланувчи бошқарув пункти сифатида фойдаланиш режалаштирилган. Транспортёрдан фарқли равишда, қўмондонлик-штаб машинасидаги десант бўлмасининг том қисми баландлиги 1,7 метрга оширилади. Машинага ўрнатиладиган радиоэлектрон асбоб-ускуналар операторларнинг компьютерлаштирилган қабул қилиш мосламаларига келиб тушадиган катта ҳажмдаги разведка маълумотларини ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш, сақлаш ва кейинчалик автоматик ёки қўл режимида тегишли бўлинмаларга етказилишини таъминлайди. Бу вазифаларни ҳал қилиш учун «Атена» қўшимча алоқа воситалари (шу жумладан, йўлдош орқали), операторлар учун мўлжалланган рангли ЖК-дисплейлар ва кўчма планшетларга эга бўлган автоматлаштирилган иш жойлари, алоқани кодлаш ва бириктириш аппаратураси, компьютерларнинг киберхавфсизлигини таъминлаш ускуналари билан жиҳозланади. Машинанинг жанговар оғирлиги 33 тоннани ташкил этади. Унга 7,62 мм.ли пулемётга эга бўлган масофадан бошқарилувчи қурол модули ўрнатилиши режалаштирилган.

 

Информеры