2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТАЛАБЛАРГА МОС КЕЛАДИ

APU SBT русумли 155 мм.ли шатакка олинувчи гаубица Испаниянинг «Санта-Барбара эмпресса националь» компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Гаубица автофретирланган моноблок-стволли тўп бўлиб, оғиз қисми бир камерали тормоз билан жиҳозланган. Стволнинг ўқ солинадиган қисми поршенли затвор билан қулфланади, у ҳар бир ўқ узишдан сўнг автоматик равишда очилади. Гаубица отган вақтда орқага силтанишга қарши мосламаларга эга бўлиб, улар гидравлик силтаниш тормози ва пневматик накатникдан ташкил топган. Силтаниш тормози стволнинг кўтарилиш бурчагига боғлиқ ҳолда силтаниш узунлигини бошқариш мосламаси билан жиҳозланган. Шунингдек, APU SBT гаубицаси ярим автоматик ўқлаш механизми, иккита тенглаштирувчи механизм, икки станинали пастки лафет станоги ҳамда тўрт ғилдиракли шассига эга. Гаубицани вертикал ва горизонтал текисликда нишонга тўғрилаш гид­роузатмалар ёрдамида амалга оширилиб, улар наводкачи пультидаги манипулятор орқали ёки қўлда бошқарилади. Гаубица қуввати 106 от кучига тенг бўлган дизель двигатели ҳамда гидравлик трансмиссия билан жиҳозланган бўлиб, улар ўт очиш позициясини тезда ўзгартириш ва қисқа масофаларга максимал 18 км/с тезликда ҳаракатланиш имконини беради. Максимал отиш узоқлиги 40 километр. Гаубица ҳисоби олти кишидан иборат.

Информеры