2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ХАЛҚАРО ТАЛАБЛАРГА МОС ТАЙЁРГАРЛИК

Тошкент ҳарбий округи разведка бўлинмалари орасида «Мен ғолиб!» шиори остида саралаш мусобақаларининг округ босқичи бўлиб ўтди. Бундан кўзланган асосий мақсад 2020 йилда бўлиб ўтадиган Халқаро армия ўйинларининг «Қўшинлар разведкаси аълочилари» мусобақасидаги муносиб иштирокни таъминлашдан иборат.

Чирчиқ полигонида бўлиб ўтган саралаш мусобақасида гуруҳлар белгиланган йўналишда тўртта назорат нуқталаридан ўтган ҳолда, 20 км масофага  югуриш, ҳудудни қийин шароитда жанговар машиналарда босиб ўтиш, «Разведкачилар йўлаги» мажмуавий тўсиқларидан ўтиш ҳамда мутахассисликлари бўйича бириктирилган ўқотар қуроллардан отиш машғулотларини, бегона ҳудудда харитасиз юриш, душман объектигача бўлган масофани аниқлаш бўйича ҳарбий топографиядан тегишли меъёрларни бажаришди.

Шундан сўнг разведкачилар душман томонидан оммавий қирғин қуроллари қўлланилганда, ҳимояланиш ва заҳарли ҳудудлардан талафотсиз ўтишда ўзларига юклатилган вазифаларни муваффақиятли адо этишди.

Сўнгра ҳарбий хизматчилар тактик тайёргарликдан душман ўқ ёмғири остида ер бағирлаб 50 метр масофага юриш ва тиббий тайёргарлик бўйича жанг майдонида ярадорга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда уни жанг майдонидан олиб чиқиш меъёрларини бажаришди.

Машғулотлар ўз самарасини бериши шубҳасиз.

Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати

 

Информеры