2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҚЎШМА КОРХОНА МАҲСУЛОТИ

«Татра Патриот» Т815 русумли зирҳли жанговар машина ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи «Экскалибур арми» Чехия – Словакия қўшма корхонаси мутахассислари томонидан яратилган. Мазкур жанговар восита ўта мураккаб йўллардан ҳам юра оладиган «Татра форс» типидаги тижорий автомобиль шассисига асосланган.

Машина компоновкаси (тузилиши) анъанавий – кучланиш қурилмаси олд томонга ўрнатилган, унинг ортида эса экипаж бўлмаси жойлашган. Бу ерга, шунингдек, барча зарурий қурол ва анжомлар билан таъминланган 4 нафар пиёда аскар ҳам жойлашиши мумкин. Пўлатдан ишланган корпус патентланган йиғма конструкцияга эга. Машина ҳимояси STANAG 4569 типидаги НАТО стандартининг учинчи даражаси талабларига жавоб беради.

«Татра Патриот»га қуввати 275 от кучига тенг бўлган «Камминз» ISB русумли олти цилиндрли дизель двигатели ўрнатилган. Шоссе бўйлаб максимал ҳаракатланиш тезлиги соатига 110 км, ёқилғи бўйича юриш захираси 500 км.ни ташкил этади. Машина ясси профилли шиналар ҳамда уларга ҳаво беришнинг марказлашган тизими билан жиҳозланган бўлиб, бу ҳайдовчига шиналардаги ҳаво босимини ҳаракатланиш вақтида созлаб бориш имконини беради. Жанговар машинага 12,7 ёки 7,62 мм.ли пулемёт ёхуд 40 мм.ли автоматик гранатомётга эга бўлган масофадан бошқарилувчи қурол модули ўрнатилади. «Татра Патриот» чуқурлиги 1 метргача бўлган сув тўсиқлари, баландлиги 0,9 метргача бўлган тик деворлар ва эни 1 метргача бўлган хандақларни енгиб ўтишга қодир.

Информеры