2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЗАМОНАВИЙ РАКЕТА КАТЕРИ

Норвегия ҳарбий-денгиз кучларига қарашли «Шёлд» типидаги «Гнист» русумли ракета катери (борт рақами Р 965) маҳаллий «Умоэ Мэндал» компаниясининг кемасозлик корхонасида қурилган ва 2012 йилнинг 7 ноябрида мамлакат ҳарбий флоти таркибига киритилган.

Жанговар катернинг узунлиги 47,5 м, эни 13,5 м, сувга ботиб туриш даражаси 2,3 м (ҳаракатланиш вақтида – 0,8 м); тўлиқ сув сиғими 247 тонна. Унинг СOGAG схемаси бўйича ишланган энергетика қурилмаси таркибига «Пратт энд Уитни» фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган 4 та газ-турбина двигатели (улардан иккитаси умумий қуввати 10730 от кучига тенг бўлган ST40 ва яна иккитаси умумий қуввати 5365 от кучига тенг бўлган ST18 русумли), MTU русумли 2 та дизель двигатели (умумий қуввати 737 от кучига тенг) ҳамда иккита «Камева» номли сув ирғитувчи ҳаракатлантиргич киради. Катернинг максимал ҳаракатланиш тезлиги 60 узел, сузиш узоқлиги 40 узел тезликда 800 миляни ташкил этади. Экипаж 21 кишидан иборат. Қуроллари: NSM русумли кемаларга қарши ракеталарни ишга туширишга мўлжалланган иккита тўрт контейнерли қурилма, «Мистраль» русумли бошқарилувчи зенит ракеталарини ишга туширувчи «Симбад» қурилмаси, «Супер Рапид» номли 76 мм.ли автоматик қурилма, қалбаки нишонларни ишга тушириш учун қўлланиладиган MASS-IL русумли қурилма («Рейнметалл»), иккита 12,7 мм.ли пулемёт ҳамда турли типдаги замонавий радиоэлектрон воситалар.

 

Информеры