2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ХАЛҚАРО МУСОБАҚА ОЛДИДАН

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги делегацияси ташриф буюрди.

Икки давлат Мудофаа вазирлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда МДҲга аъзо мамлакатлар олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг олтинчи халқаро олимпиадаси доирасида келгуси йилда мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилаётган «Ҳарбий-Фпрофессионал тайёргарлик» беллашувига тайёргарлик жараёнлари ҳақида сўз борди. Мусобақа ўтказиладиган дала-ўқув майдонларининг инфратузилмаси, ўқув объектлари, у ерда Олимпиада иштирокчиларининг яшаши учун яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар ҳақида меҳмонларга батафсил маълумотлар берилди. Беллашувдан ўрин олган шартлар кетма-кетлиги бўйича таклифлар ўрганилди. Шундан сўнг меҳмонлар олий ҳарбий таълим муассасаси ўқув жараёни, моддий-техник базаси ҳамда мусобақа ўтказиладиган дала-ўқув майдони билан яқиндан танишди.

Лола ҲОЖИМУРОДОВА

 

Информеры