2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҚУРОЛЛИ ЖАРАЁНГА ​ҚУРОЛСИЗ ЕЧИМ КЕРАК!

Соҳибқирон Амир Темур ўзининг «Темур тузуклари» асарида «Маслаҳатчилар ва кенгаш аҳли йиғилганда, олдимиздаги ишларнинг яхши-ёмон, фойдаю зиён томонлари, уларни амалга ошириш, оширмаслик ҳақида сўз очиб, (улардан) фикр сўрар эдим. Сўзларини эшитгач, ишнинг ҳар икки томонини мушоҳада қилиб, фойда-зиёнларини кўнглимдан кечирардим...» деб ёзади. Зеро маслаҳат эзгу ишларнинг пойдевори вазифасини бажаради.

Қуролли Кучлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Миллий мудофаа университети ҳарбий мутахассислари иштирокида «Замонавий ҳарбий жараёнларнинг мазмун-моҳияти» мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда икки давлат вакиллари Ўрта Осиё минтақаси жойлашувидан келиб чиққан ҳолда замонавий ҳарбий жараёнларни таҳлил қилди. Ҳарбий соҳа бўйича бугунги куннинг энг долзарб масалалари ўртага ташланиб муҳокама этилди.

– Тинчлигимизнинг барқарорлигини асраб қолиш ва ҳаракат қилиш ҳаммамизнинг бурчимиздир. Таҳликали вазиятлар юзага келган тақдирда ҳам қурол билан эмас, тинч ҳамда оқилона йўл билан муаммога барҳам бериш ҳар қандай давлат учун фойдалидир. Бунинг учун чегарадош мамлакатлар билан ҳар томонлама дўстона алоқада бўлиш зарур, келажакда бошқа қўшни давлатларнинг мутахассисларини ҳам юртимизга таклиф этиш режада бор, – дейди полковник Муҳиддин Умаров.

Икки давлат ҳарбий мутахассислари замонавий ҳарбий жараёнлар ҳақида ўзаро фикр алмашдилар. Музокараларга бой ўтган учрашув жараёнида келажакда амалга ошириладиган истиқболли режалар белгилаб олинди.

Шоҳсанам НИШОНОВА

 

Информеры