2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЎЗБЕКИСТОН МУДОФАА ВАЗИРИ ОЗАРБАЙЖОНДА БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги ҳарбий делегация Боку шаҳрида жорий йил 29-30 октябрь кунлари бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

29 октябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов билан учрашув ўтказди. Учрашувда ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа идоралари раҳбарлари 2020 йилга мўлжалланган икки давлат Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасини имзоладилар.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлФари кенгаши йиғилишида Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу, Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов, Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, Беларусь Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Андрей Равков, Қозоғистон мудофаа вазири генерал-майор Нурлан Ермекбаев, Тожикистон мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо, Қирғизистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-майор Райимберди Дуйшенбиев, МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев қатнашди.

Асосий йиғилиш олдидан мудофаа вазирлари Боку шаҳридаги «Шаҳидлар майдони»да «Мангу олов» монументи пойига гулчамбар қўйиб, мамлакат ҳудудий яхлитлиги йўлида жон фидо қилган озар ҳарбий хизматчиларига ҳурмат бажо келтирди.

МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг кенгашида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам иштирок этди.

Йиғилишда МДҲга аъзо мамлакатларнинг 2025 йилгача ҳарбий соҳадаги ҳамкорлиги концепцияси, радиация, кимёвий ва биологик соҳаларда қўшма мониторинг ва вазиятни баҳолашга оид масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, вазирлар «Халқаро армия ўйинлари – 2019» натижаларини сарҳисоб қилиб, МДҲга аъзо давлатлар ҳарбий кучлари учун офицер кадрлар тайёрлаш ҳамда «Илмнинг бошланиши» халқаро илмий ғоялар фестивалининг ўтказилишини муҳокама қилдилар. Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга бағишланган алоҳида суҳбат бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий

коммуникациялар департаменти

Информеры