2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАРБИЙ ЖАРРОҲЛАР ​ИЛМИЙ АНЖУМАНИ

Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталида «Тинчлик вақти ҳарбий хизматчиларда жарроҳликнинг долзарб масалалари»га бағишланган ҳарбий жарроҳларнинг илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Унда Қуролли Кучларимизнинг бир қатор соҳаларидан мутахассислар иштирок этди. Онлайн мулоқот тарзида ўтган анжуман Қарши, Термиз, Нукус, Фарғона, Самарқанд ҳарбий госпиталларини қамраб олди.

Тадбирни Мудофаа вазирлиги тиббий таъминот бошқармаси бошлиғи ўринбосари тиббий хизмат полковниги Абдуғани Йўлдошев ҳарбий тиббиётимиз олдида турган муҳим вазифалар ҳақидаги маърузаси билан бошлаб берди.

Анжуман ишини кузатар эканман, Республика онкология шифохонасининг жарроҳи айтган қуйидаги сўзлар ёдимга келди: «Жарроҳлик санъатдир. Ҳар бир жарроҳлик ўзига хос санъат асари…»

Ҳа, бу айни ҳақиқатни ҳарбий жарроҳлар фаолиятида яққол кўриш мумкин. Айниқса, Мудофаа вазирлиги бош жарроҳи тиббий хизмат полковниги Улуғбек Расуловнинг маърузасида келтирилган жарроҳликдаги ноёб амалиётлар ҳарбий тиббиётда ноёб воқеалар даражасига кўтарилгани билан диққатга сазовордир.

Илмий анжуман ҳақида батафсил тўхталиш имконияти йўқ. Бироқ бир фикрни баралла айта оламиз: мазкур анжуман бугун илмий тадқиқотларга эҳтиёж юқори бўлган ҳарбий жарроҳликда мутахассислар учун ўзаро тажриба алмашувгина бўлиб қолмасдан янгидан-янги илмий мавзуларга асос бўла олади.

Инобат ИБРОҲИМОВА

Информеры