2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

«ПАХТАКОР» КУБОК СОҲИБИ

Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги учун баҳслар якунланди. Финалда Тошкентнинг «Пахтакор» ҳамда Олмалиқнинг АГМК жамоалари ўзаро куч синашди.

Мамлакат кубоги учун ўтган йилги финал баҳси ҳам айнан шу жамоалар ўртасида кечган ва унда АГМК муваффақият қозонганди. «Локомотив» стадионида бўлиб ўтган бу йилги финал учрашуви «Пахтакор»нинг катта устунлиги остида кечди. Черан томонидан урилган 3 та гол ўз тарихидаги 15-марта финалда иштирок этган «Пахтакор»га 12-ғолибликни тақдим этди. Ярим ҳимоячи Драган Черан эса Ўзбекистон кубоги тарихида «финалда хет-трик қайд этган биринчи футболчи» бўлди.

«Пахтакор» – АГМК – 3:0. Голлар: Драган Черан 31, 61 (пенальтида), 77 дақ.

Яна бир эътиборли жиҳат, ўз тарихида 12 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган «Пахтакор» 12-марта Кубок соҳибига ҳам айланди. «Пахтакор» ва АГМК жамоаларини олдинда яна бир ўзаро тўқнашув кутяпти. Юртимизда илк бор ташкил этилган Лига кубоги учун финал баҳси 30 ноябрь куни айнан шу жамоалар ўртасида кечади.

Р. ЭРМУҲАММАД

Информеры