2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЎЗИМИЗ ОВОЗ БЕРАМИЗ

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигида республикамизда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг вилоят ва шаҳар кенгаши раислари, матбуот котиблари, шунингдек, адлия мутахассислари иштирокида «Янги Ўзбекистон – янги сайловлар!» шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда бу йилги сайловлар ўзгача руҳда, илк бор Ўзбекистон Республикасининг янги Сайлов кодекси асосида ўтказилиши, бугун жамиятимиз ҳаётида кўппартиявийлик, сиёсий плюрализм, фикрлар ранг-баранглиги, очиқлик ва ошкоралик, бағрикенглик тамойиллари тобора мустаҳкамланаётгани хусусида таъкидланди.

Республика Марказий сайлов комиссияси ўқув маркази бошлиғи, юридик фанлар номзоди, профессор Шуҳрат Файзиев муддатидан олдин овоз беришга кимларнинг ҳуқуқи борлиги ҳақида тушунча берди.

Ҳарбийлар сайлов юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ва унда фаол иштирок этишга ваъда берди.

Шоҳсанам НИШОНОВА, Дилноз ЭГАМБЕРДИЕВА

 

Информеры