2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ ТОПШИРИЛДИ

Қуролли Кучлар академиясининг профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида «Интерфаол усулларда дарс машғулотларини олиб боришнинг замонавий технологиялари» мавзуси бўйича малака ошириш курсини битирди.

Таъкидлаш керакки, Қуролли Кучлар академиясининг профессор-ўқитувчилари Давлат бошқаруви академиясида жорий йил бошидан бери навбат асосида малака оширяпти. Галдаги 13-гуруҳ сифатида 17 нафар ўқитувчи жами 96 соатлик ўқувларни муваффақиятли якунлади. Пировардида, ушбу академиянинг барча педагоглари мазкур ўқувларга қамраб олинади.

– Ўқувлар давомида хорижнинг нуфузли олий таълим муассасаларида малака оширган илғор тренерлар оптимал қарор қабул қилиш, жамоани шакллантириш, стратегик режалаштириш, тизимли таҳлил, мулоқот самарадорлигини ошириш, ўқув-методик ва илмий ишларни ташкил этиш, бошқарув кўникмалари, раҳбар ходимнинг одоб қоидалари бўйича амалий машғулотлар олиб борди, – дейди Давлат бошқаруви академиясининг Бошқарув маҳорати кафедраси мудири Неъматхон Ҳамрохўжаев. – Шунингдек, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юксалтириш бўйича амалдаги механизмларнинг таъсирчанлигини оширишга қаратилган «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Бу ерда олинган малакалар Қуролли Кучлар академиясида замонавий методология, интерфаол усулларда, тренинг шаклида, амалиёт билан боғланган ҳолда татбиқ этилади. Мазкур ўқувлар таълим жараёнида ноанъанавий методикалар, замонавий услублар ёрдамида ҳарбий хизматчиларнинг салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Ўқувлар якунида Давлат бошқаруви академиясининг илмий ишлар ва халқаро алоқалар бўйича проректори Боту Алимов тингловчиларга малака сертификатини тантанали тарзда топширди.

Дилшод ШУҲРАТ ўғли

Информеры