2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

РУСЛАННИНГ НАВБАТДАГИ МУВАФФАҚИЯТИ

Украинанинг Винница шаҳрида бўлиб ўтган универсал спорт жанги бўйича XXXI жаҳон чемпионатида шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Руслан Закиров икки йўналишда совриндорлар қаторидан жой олди.

Африка, Осиё ва Европанинг 30 дан ортиқ давлати вакиллари қатнашган нуфузли мусобақанинг кумуш ҳамда бронза медаллари ҳамюртимизга насиб этди. Кураш беллашувларининг 60 кг вазнида қатнашган Руслан финалгача Украина, Қозоғистон, озарбайжонлик рақибларини мағлубиятга учратиб, ҳал қилувчи баҳсда Молдова спортчисига имкониятни бой берди. Универсал спорт қўл жанги йўналишида ҳам муваффақиятли қатнашган Руслан Закиров бронза медаль соҳиби бўлди.

Винницада ўзига хос юқори натижаларга эришган Руслан эндиликда мураббийлари Нуриддин Долимов ҳамда кичик сержант Мурод Аблакулов билан биргаликда жаҳон кубоги ва Европа очиқ чемпионатига тайёргарлик жараёнини бошлаб юборди.

Асрор РЎЗИБОЕВ

 

Информеры