2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ОЛИМПИАДА САРИ ОДИМЛАР

БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтказилган «Катта Дубулға» турниридан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси (ХДФ) спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Юртимизнинг 10 нафар, хусусан MVSK (Mudofaa vazirligi sport klubi)нинг 6 нафар дзюдочиси Олимпиада йўлланмаси зонасида.

Октябрь ойида дзюдочиларимиз бир қатор мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб, рейтингдаги ўз ўринларини мустаҳкамлаб олишди. Хусусан, MVSK аъзоси Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг) аввалги рейтингда 810 очко билан 21-ўринда қайд этилганди. У БААда ўтказилган «Катта Дубулға» турнирида бронза медални қўлга киритиш билан бирга Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун ўз ҳисобига 500 рейтинг очкосини ҳам қўшишга муваффақ бўлди ва ХДФ рейтингида 18-ўринга, яъни йўлланма зонасига кўтарилди. Ушбу вазн тоифаси бўйича аввалги ой рейтинги пешқадами ҳисобланган ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфуллаев эса аксинча 2-ўринга тушди. Ҳа, бугунги кунда -60 кг вазн тоифасида икки нафар дзюдочимиз рейтингда Олимпиада йўлланмаси зонасида. Агар рейтингдаги бугунги ҳолат 2020 йил 25 майгача сақланса, юртимиздан XXXII ёзги Олимпиада ўйинларига ким боради?

Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса, қайси спортчи Олимпиадага боришини мамлакат Миллий олимпия қўмитаси ва федерация танлайди.

VII Бутунжаҳон армия ўйинларида ғолиб чиққан ҳамюртимиз Ҳикматуллоҳ Тўраев (-73 кг) ҳам «Катта Дубулға» турнирининг бронза медали ҳамда 500 рейтинг очкосини қўлга киритди. Эндиликда унинг ҳисобида 2 576 очко бор ва ўз вазн тоифаси бўйича рейтингда 17-ўриндан 11-поғонага кўтарилди, бошқача айтганда, у ҳам йўлланма зонасида. Шунингдек, MVSK аъзоларидан Сардор Нуриллаев (-66 кг), Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг), Бекмурод Олтибоев (+100 кг), Гулноза Матниязова (-70 кг) янгиланган рейтингнинг йўлланма зонасида жойлашган, Диёра Келдиёрова (-52 кг) эса қитъавий квотага эга.

ХДФ рейтингида йўлланма зонасида жойлашган

 ва унга яқин юртимиз дзюдочилари:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Дзюдочиларимизни олдинда қимматли рейтинг очколари тақдим этиладиган яна бир қатор йирик халқаро турнирлар кутмоқда. XXXII ёзги Олимпиада ўйинларига кимлар ва неча нафар дзюдочимиз бориши ўша мусобақалардан сўнг, яъни 2020 йил 25 майда тўлиқ аниқ бўлади.

Расул ЖУМАЕВ

 

Информеры