2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

45 КИШИ ЖАРОҲАТЛАНДИ

Жамму ва Кашмир иттифоқдош ҳудуди пойтахти Сринагар шаҳрида портлаш содир бўлди, деб хабар берди Reuters агентлиги. Агентликнинг маълумот беришича, портлаш оқибатида 45 киши жароҳатланган, бир киши ҳалок бўлган. Жароҳатланганларнинг уч нафари Ҳиндистон ҳарбий полицияси хизматчилари бўлган. Хабарда айтилишича, жароҳатланганлар касалхонага жойлаштирилган, улардан бирининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

Информеры