2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ОҒИР ЮКЛАРНИ ТАШИШ УЧУН

А.300-600ST «Белуга» русумли оғир транспорт самолёти Европанинг «Эрбас» компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Шу вақтгача бундай типдаги машинадан жами 5 та қурилган бўлиб, улардан мазкур компаниянинг Европанинг турли мамлакатларида жойлашган заводларида қурилаётган лайнерлар учун катта ўлчамдаги деталларни етказиб бериш мақсадида фойдаланилади.

Шунингдек, бу самолётлар НАТОга аъзо давлатлар, шу жумладан Германия томонидан жанговар техника ва ускуналар ташиш учун ижарага олинади. «Белуга»нинг асосий техник-тактик тавсифлари қуйидагича: узунлиги 56,1 метр, баландлиги 17,2 метр, қанот кўлами 44,8 метр, қанот майдони 122,4 м2 , максимал кўтарилиш оғирлиги 155 тонна (юксиз – 86 тонна), максимал юк кўтариш қобилияти 47 тонна, максимал учиш тезлиги соатига 750 км, амалий кўтарилиш баландлиги 10700 метр. Транспорт бўлмасининг иш ҳажми 1400 м3, узунлиги 37,7 метр, эни 5,4 метр, фюзеляж диаметри 7,4 метр. Тўлиқ юкланма ортилганда (47 т) самолётнинг учиш узоқлиги 1700 км.гача, 26 тонна юк ортилганда эса 4600 км.гача етиши мумкин. Экипаж икки кишидан иборат. Бу типдаги самолётлардан 2025 йилгача фойдаланиш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда уларни алмаштириш учун А.330 типидаги лайнер асосида истиқболли самолёт лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

 

Информеры