2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТЕЗКОР РЕАКТИВ ТИЗИМ

 «Фирос-30» (FIROS – Fleld Rocket System) русумли бараварига ўт очувчи реактив тизим (122 мм) Италиянинг «Дифеза ва спасио» (ҳозирда «Симмель дифеза») компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Мазкур тизимнинг «Фирос-25» деб номланган дастлабки вариантини ишлаб чиқиш 1970 йил охирида бошланган, 1981 йилда эса биринчи ўт очиш синовлари ўтказилган. Орадаги ўтган давр мобайнида реактив тизимнинг отиш масофаси оширилган ва ўт очишни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимига эга бўлган такомиллаштирилган вариантлари яратилди.

Тизим асоси ҳисобланувчи жанговар машина «Ивеко» русумли автомобиль (ғилдираклар формуласи 6 х 6) шассисига ўрнатилган. Бошқарув кабинаси ва кучланиш қурилмаси буюртмачи истагига кўра енгил зирҳли ҳимоя билан таъминланиши мумкин. Артиллерия қисми айланма платформага жойлаштирилган. Унинг таркибига ҳар бирида 20 тадан найсимон йўналтирувчи бўлган иккита пакет, нишонга тўғрилаш механизми ва бошқарилмайдиган реактив снарядларни ишга тушириш тизими киради. «Фирос-30»нинг ҳисоби (расчёт) уч кишидан иборат, жанговар оғирлиги 17,3 тонна, максимал отиш узоқлиги 34 км (минимал – 8 км), поход ҳолатидан жанговар ҳолатга ўтказиш вақти 5 дақиқа, ўт очиш вақти 16 сония (қайта ўқлаш вақти 5-7 дақиқа).

Информеры