2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ХИТОЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТАШРИФИ

Қуролли Кучлар академиясига Хитой Халқ Республикаси Миллий мудофаа университети раҳбари Чу Шанг Жин бошчилигидаги делегациянинг ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Ўзбекистоннинг бугунги кунда олиб бораётган самарали ва фаол ташқи сиёсатини дунёнинг етакчи мамлакатлари билан барча соҳаларда мустаҳкамлаётган кенг кўламли ҳамкорлик алоқалари мисолида кўришимиз мумкин.

Қуролли Кучлар академияси ҳам дунёнинг нуфузли олий таълим марказлари ва ҳарбий академиялари билан фаол ҳамкорлик қилиб келяпти. Ташриф давомида делегация аъзоси олий ҳарбий таълим муассасаси ўқув фаолияти, унинг имкониятлари ва шарт-шароитлари билан яқиндан танишди. 

Меҳмонлар академияда ҳарбий кадрларни тайёрлаш учун яратилган имкониятларга юқори баҳо беришди. Айниқса, Хитой аудиторияси  делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, хорижлик мутахассислар билан ҳарбий таълим тизимини такомиллаштириш, замонавий методика ва таълим стандартлари бўйича академия профессор-ўқитувчилари фикр алмашишди.

«Чин ўлкаси» вакилларининг Хитой Халқ Республикасининг Мудофаа ва хавфсизлик бўйича олиб бораётган сиёсати, Хитой миллий армияси тўғрисидаги тақдимоти учрашув иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Ташриф давомида икки давлат вакиллари ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликнинг келгуси истиқболлари келишиб олинди.

Нозима МАМАТОВА

 

Информеры