2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЮКСАК ЭЪТИБОР САМАРАСИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида жисмоний тайёргарлик ва спорт соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Тизим вакиллари бўлган спортчилар орасидан Баҳодир Жалолов, Бобо-Усмон Батуров, Муроджон Аҳмадалиев, Ҳасанбой Дўсматов каби Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқаётганлигини ана шу эътибор самараси мисолида кўришимиз мумкин.

Спортнинг турли йўналишларида юқорида номлари қайд этилган чемпионларимиз каби спортчиларнинг захирасини яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги «ЖАР» спорт мажмуасида Миллий гвардия томонидан спортнинг қўл жанги тури бўйича Ўзбекистон Республикаси биринчилиги учун мусобақа ташкил этилди.

Мусобақа якунига кўра 1-ўринни Миллий гвардия махсус батальони, 2-ўрин Хоразм вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ва 3-ўринни Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти эгаллади. Ғолиблар 2020 йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Респуб­ликаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида бўлиб ўтадиган қўл жанги бўйича мусобақага йўлланмани қўлга киритдилар. Ақл-идрок ва спортни эгизак тушунчалар ҳисобловчи Миллий гвардия вакилларидан бундан кейинги мусобақаларда ҳам юксак натижаларни кутиб қоламиз.

Миллий гвардия матбуот хизмати

 

Информеры