2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЗАМОНАВИЙ ТИЗИМЛАРГА ЭГА

Италия Қуролли Кучлари тасарруфидаги «Чентауро-2» русумли жанговар машина (ғилдираклар формуласи 8 х 8) таркибига «Ивеко» ва «ОТО Мелара» компаниялари кирувчи консорциум мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва биринчи марта 2016 йил июнида «Евросатори» кўргазмасида намойиш этилган.

Янги жанговар техника қуввати 720 от кучига тенг бўлган «Ивеко Вектор» V8 типидаги дизель двигатели ва автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Машинанинг шоссе бўйлаб максимал ҳаракатланиш тезлиги соатига 105 км, ёқилғи бўйича юриш захираси 800 км. «Чентауро-2»га ўрнатилган «Хитфэкт-2» типидаги башня қўшимча композит баллистик ҳимоя билан кучайтирилган алюмин зирҳдан тайёрланган. Башняга ствол узунлиги 42 клб бўлган 120 мм.ли тўп ва у билан жуфтлаштирилган 7,62 мм.ли пулемёт ўрнатилган. Башня томига эса таркибига 12,7 ёки 7,62 мм.ли пулемёт ёхуд 40 мм.ли автоматик гранатомёт кирувчи «Хитроле Лайт» русумли масофадан бошқарилувчи қурол модули жойлаштирилган. Тўп учун мўлжалланган зирҳтешар снаряд 600 мм.ли гомоген пўлат зирҳни тешиб ўтиши мумкин. Ўқ-дориларни сақлаш учун машинага махсус ҳимояланган жанговар қути жойлаштирилган. Командир ва нишонга олувчи (наводкачи) аскар ахборотни реал вақт режимида катта ўлчамли экранларда акс эттирувчи замонавий тизимга эга (командир ихтиёрида атрофни назорат қилиш учун яна 9 та оптик перископ ҳам бор). Машина экипажи тўрт киши (командир, наводкачи, ўқловчи ва механик-ҳайдовчи)дан иборат. «Чентауро-2»нинг узунлиги 8,3 метр, эни 3,1 метр, баландлиги 3,6 метр ва жанговар оғирлиги 30 тоннани ташкил этади.

 

Информеры