2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЖАНГОВАР САФДАН ЖОЙ ОЛДИ

Германия Ҳарбий денгиз кучларига қарашли «Баден-Вюр­темберг» русумли фрегат (борт рақами F 222) қурилиши TKMS компаниясининг кемасозлик корхонасида 2011 йилнинг ноябрь ойида бошланган ва 2014 йилнинг 28 мартида илк марта сувга туширилган. Мазкур жанговар кема синовлар доирасида аниқланган лойиҳавий камчиликлар бартараф этилганидан сўнг 2019 йилнинг 1-чорагида мамлакат Ҳарбий денгиз кучларига топширилган.

Кеманинг техник-тактик тавсифлари қуйидагича: тўлиқ сув сиғими 7316 тонна, узунлиги 149,5 метр, эни 18,8 метр, сувга ботиб туриш даражаси 5 метр. CODLAG схемаси бўйича ишланган бош энергетика қурилмаси таркибига қуввати 26 820 от кучига тенг бўлган LM 2500 типидаги газ-турбина двигатели, тўртта дизель двигатели (қуввати 16 100 от кучига тенг) ҳамда иккита эшкакли электр двигатели (12 100 от кучи) киради. Максимал юриш тезлиги 26 узел, сузиш масофаси 18 узел тежамкор тезликда 4000 миляни ташкил этади. Қуроллари: «Гарпун» типидаги кемаларга қарши ракеталар учун мўлжалланган 2 та тўрт контейнерли ишга тушириш қурилмаси, RAM русумли зенит-ракета комплекси, 127 мм.ли «ОТО Мелара» автоматик қурилмаси, иккита 27 мм.ли MLG-27 типидаги автоматик қурилма, масофадан бошқарилувчи 5 та 12,7 мм.ли пулемёт, еттита 7,62 мм.ли пулемёт, иккита МН-90 русумли вертолёт. Экипаж 140 кишидан иборат.

 

Информеры